ЎзА Ўзбек

07.06.2018 13:40 Чоп этиш версияси

Спорт – эзгулик йўли

Спорт – эзгулик йўли
Тошкент ҳарбий округига қарашли Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қисмда махсус бўлинмалар ўртасида бокс бўйича “Мудофаа вазири кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Иштирокчилар 6 вазн тоифасида беллашди. Финал баҳсида 64 килограмм вазн тоифасида куч синашган Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисм хизматчиси Шаҳбоз Қаландаров мезбон боксчи Достонбек Набиевга имкониятни бой берди. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Ҳасанбой Муйдинжонов 69 килограмм вазн тоифасида оддий аскар Муҳаммаджон Муродовни енгиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Мирзаолим Неъматжонов, Исломбек Мўминов, Ғиёс Фозилов ҳамда Шерзод Расулов ўз вазн тоифасида шоҳсупага кўтарилди.

Умумжамоа ҳисобида 4 олтин медални қўлга киритган Сирдарё жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндорларга медаль, фахрий ёрлиқлар топширилди.

Мусобақа доирасида иштирокчилар бокс бўйича биринчи ўзбек жаҳон чемпиони, фахрий боксчи Руфат Рисқиев уйига ташриф буюрди. Бундан бир неча ой муқаддам оғир хасталикка учраган фахрий боксчи меҳмонларга тарихий ғалабаларини, бошидан кечган воқеаларни гапириб берди.

Ҳарбий хизматчилар томонидан Р.Рисқиевга моддий ёрдам кўрсатилиб, эсдалик совғалари улашилди.

М.Тошқораева, ЎзА
7 959