Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2018 11:21 Чоп этиш версияси

Солиқчилар ўзи ва идора кутубхонаси учун китоб харид қилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши, вилоят ахборот-кутубхона маркази китоб савдоси ташкилотлари ҳамкорлигида вилоят давлат солиқ бошқармасида юртимиз нашриётларида чоп этилган янги китоблар кўргазмаси ҳамда ёйма китоб савдоси ташкил этилди.

Бошқарманинг барча ходимлари зўр иштиёқ билан янги китоблар харид қилди. Тадбир доирасида ўтказилган "Кутубхонага китоб совға қиламан” хайрия акциясида бошқарма кутубхонасига жамоа аъзолари томонидан 50 та янги китоб тақдим этилди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
4 603