Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.04.2017 16:49 Чоп этиш версияси

Навоийда солиқ билимдонлари танлови ўтказилди

Навоийда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Солиқ билимлари – болаларга” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамкорлигида анъанавий ўтказиб келинаётган танлов ўқувчиларнинг солиқ соҳасига оид билимини янада бойитишга хизмат қилмоқда.

Танловда умумтаълим мактаблари ўқувчилари солиқ тўғрисидаги тушунчаларини расмларда акс эттириш, солиқ мавзусини ҳикояларда ифодалаш, академик лицей ва коллежлар ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсати мавзусида иншо ёзиш ҳамда “Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусида компьютер тақдимоти шартлари бўйича ўзаро баҳслашди.

Расм ва ҳикоялар йўналишида Зарафшон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Юлдуз Холдорова, Кармана туманидаги 15-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Иброҳим Исмоилов, иншолар танловида Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Юлдуз Баҳриддинова биринчи ўринни эгаллади. Компьютер тақдимотида Навоий информатика ва электрон саноати касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Дилнавоз Қурбонова ғолиб бўлди.

Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
706






Все о погоде - Pogoda.uz