Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.03.2017 14:39 Чоп этиш версияси

Соғлом яшаш учун қулай шароитлар яратиш инсон манфаатларини таъминлашдир

Малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир.

Мамлакатимизда фуқароларнинг ушбу конституциявий ҳуқуқини тўлақонли таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаши ва соғлом ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз томонидан 2017 йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилиниб, Давлат дастурининг изчил амалга оширилаётгани бу борадаги ишларни янги босқичга кўтармоқда.

Шавкат Мирзиёев шу йил 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан ўтказган учрашувларида мамлакатимизнинг барча ҳудудида тиббий хизмат сифатини тубдан яхшилаш, хусусан, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини замонавий талаблар асосида йўлга қўйиш масалаларига алоҳида тўхталди.

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида ҳам бу масала диққат марказида бўлди. Президентимиз тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишар экан, аҳолининг ихтисослаштирилган тиббий хизматдан фойдаланиши учун янада кенгроқ қулайликлар яратиш зарурлигини таъкидлади. Республика ихтисослаштирилган урология марказининг Бухоро филиали биносини жаҳон стандартларига мос таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича зарур топшириқлар берди.

Бу нафақат жамоамизни, балки вилоятимиз аҳлини ғоят қувонтириб юборди. Чунки вилоятимиз иқлими кескин континентал ва қуруқ бўлгани, Орол денгизига яқинлиги боис баъзи одамлар буйракда туз йиғилиши, тош пайдо бўлиши, сурункали буйрак етишмовчилиги каби касалликлардан азият чекади. Президентимиз ташаббуси билан муассасамизга дунё талаблари даражасидаги тиббий технологиялар, уродинамик лаборатория асбоб-ускуналарининг олиб келиниши эндоурологик операцияларни тез ва сифатли ўтказиш, масофавий литотрипсия, ультратовуш ва рентген текширувларини замонавий асосда ташкил этиш имконини беради.

Илғор технологиялар билан таъминланган филиалда нафақат Бухоро, балки қўшни вилоятлар аҳолиси ҳам даволаниши мумкин. Муассасамиз урология соҳасида мамлакатимиз тиббиёти эришаётган ютуқларни кенг тарғиб этиш, беморларга ёрдам кўрсатиш билан бирга тиббий-профилактика ишларини ривожлантиришда бирламчи тиббиёт масканларига кўмак бериш бўйича катта салоҳиятга эга марказга айланади.

Вилоятимизда соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантиришга қаратилаётган бундай эътибор ҳамкасбларимизнинг ишга масъулиятини янада оширади. Тиббий хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, ёш мутахассисларни тарбиялаш жараёнига илғор таълим технологияларини кенг жорий этиш, дунёнинг етакчи тиббиёт марказлари ва ўқув муассасалари, таниқли олимлар ва мутахассислар билан ҳамкорликни кенгайтиришга бор куч ва салоҳиятимизни сарфлаймиз.

Карим Ғозиев,

Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт
маркази бош шифокори.

ЎзА
662






Все о погоде - Pogoda.uz