ЎзА Ўзбек

06.11.2018 Чоп этиш версияси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижий тажрибани ўрганиш ва малака оширишга юбориш учун танлов эълон қилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижий тажрибани ўрганиш ва малака оширишга юбориш учун танлов эълон қилади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги “Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва касб кўникмаларини оширишга юбориш учун жорий йилнинг 1 ноябридан 1 декабрига қадар танлов эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тиббиёт ходими меҳнат қилаётган давлат тиббиёт ташкилоти кадрлар бўлими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари кадрлар бўлимига тақдим этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Республика ва вилоятлар давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари томонидан ҳужжатлар ихтисослаштирилган, илмий-амалий тиббиёт марказлар, илмий текшириш институтлари ишчи органига тақдим этилади.

Танловда иштирок этувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 15 февралдаги 98-сон буйруғи билан тасдиқланган Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака оширишга юбориш учун танлов асосида танлаб олиш, шунингдек, республикага етакчи хорижий тиббиёт ҳамда илмий муассасалардан таклиф этиладиган малакали хорижий тиббиёт мутахассисларининг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

3 699
Инобат Аҳатова, ЎзА​​