Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.09.2017 19:48 Чоп этиш версияси

Соҳада ихтисослашув – долзарб масала

Пойтахтимизда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан босма ва электрон нашрларда муҳаррирликка ихтисослашган журналистларнинг касб-малакасини ошириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармони ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилди.

Жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи Л.Сувонов ва бошқалар мамлакатимизда журналистларнинг ихтисослашуви, ахборот соҳасини модернизация қилиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Бу жараёнда журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг касб маҳоратини мунтазам ошириб бориш, муайян соҳа бўйича ихтисослашувини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Журналист ихтисослашуви ҳар бир соҳада эришилаётган ютуқлар ва ечимини кутиб турган долзарб масалаларни оммавий ахборот воситаларида очиқ, батафсил ва холисона ёритишнинг халқаро андозаларидандир.

Тадбирни ўтказишдан мақсад босма ва электрон нашрлар фаолиятида муҳаррирларнинг касбга оид билим ва малакаларини ошириш, ихтисослашиш масалаларига оид тажриба ва муаммоларни таҳлилий муҳокама этишдан иборат бўлди.

Семинарда жаҳон медиа соҳасини чуқур ўрганиш, журналистларимизнинг етакчи хорижий нашрларда малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашиш тизимини такомиллаштириш долзарб вазифалардан экани қайд этилди. Журналист кадрлар ихтисослашувининг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 541






Все о погоде - Pogoda.uz