Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.12.2017 19:15 Чоп этиш версияси

Сиз билан доимо биргамиз

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатида Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан шу мавзуда хайрия тадбири ўтказилди.

Мамлакатимизда ногиронлар ва имконияти чекланганларнинг тиббий-ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, уларга қўшимча имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастурида ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш каби масалалар устувор вазифа сифатида белгиланган.

Тадбирда ўқувчи-ёшларга китоблар, эсдалик совғалари топширилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА
3 060






Все о погоде - Pogoda.uz