Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.08.2017 17:52 Чоп этиш версияси

Сиёсий жараёндаги уйғонишлар

"Бугун замоннинг ўзи сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, уларнинг аҳоли, электорат билан мулоқотини тизимли йўлга қўйишни талаб этмоқда. Энди “мудраб ётган” сиёсий партиялар уйғониши лозим. Улар баландпарвоз гапларни четга суриб, аниқ амалий ишлар билан одамларимиз, сайловчилар ишончини қозониши, уларнинг қалбидан жой олиши керак".

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидаги бу даъват бугун сиёсий партияларни ўз фаолиятини танқидий таҳлил руҳида қайта кўриб чиқишга ундамоқда. Давлатимиз раҳбарининг мазкур дастуриламал маърузасида билдирилган фикр-мулоҳазалар, кўтарилган масалалар, таҳлиллар Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши томонидан ўтказилган тадбирнинг асосий мавзуси бўлди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Ёқубов ва бошқалар ЎзЛиДеП ва унинг ҳар бир фаоли бутун саъй-ҳаракати, билими ва салоҳияти билан ЎзЛиДеП фаолиятини тубдан янги босқичга кўтариш, кенг миқёсли ислоҳотларнинг ташаббускорига, янгиланишларнинг асосий ижрочисига айланиши лозимлигини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари 12 июлдаги видеоселектор йиғилишида таъкидлаганидек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фаолиятини ҳам мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч сифатида фаол ва самарали деб бўлмайди.

Тадбирда партия фаолиятидаги мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилинди. Уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар комплекси кўриб чиқилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фаол ва самарали иштирок этиш лозимлигига эътибор қаратилди.

Мажлисда иқтисодиётни либераллаштириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш ва бошқа йўналишларда партия фаолиятини янада такомиллаштириш ва кучайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Шунингдек, партия дастурий максад ва вазифалари, мафкуравий соҳадаги ишлар қайта кўриб чиқилиб, зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши, бунда жаҳон тажрибасидан фойдаланиш яхши самара бериши қайд этилди. Депутатлик корпуси, айниқса, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси фаолиятини янада кучайтириш, ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, кадрлар захирасини шакллантириш сингари масалалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
4 384






Все о погоде - Pogoda.uz