ЎзА Ўзбек

12.07.2018 10:03 Чоп этиш версияси

Сиртқи бўлим учун 675 ўрин

Сиртқи бўлим учун 675 ўрин
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти сиртқи бўлим таълими учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.

Жорий ўқув йилидан бошлаб Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 10 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи бўлимга 400 нафар, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти эса 9 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича 275 нафар талаба қабул қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 31 июль санасигача давом этади.

Таълим тўлов-шартнома асосида амалга оширилиши белгиланган.

Е.Қаноатов, ЎзА
10 468