Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.08.2017 18:00 Чоп этиш версияси

Сирдарёда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилаётган тадбирларда таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳлари мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадр-қиммати ҳақида сўз юритмоқда.

Оқолтин туманидаги “Шодлик”, “Бўстон”, “Аҳиллик” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтган шундай тадбирларда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тарғибот гуруҳи вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, уюшмаган ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Пойтахтдан келган тарғибот гуруҳи аъзолари Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ академияси катта ўқитувчиси Ҳ.Алиқулов, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Д.Мамедова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида халқимиз фаровонлигини ошириш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, миллий қадриятларимизни тиклашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

– Халқимизнинг онгу шууридаги юксалишлар, жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан кўзинг яйрайди, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ғ.Юсупов. – Фуқаролар барча соҳалардаги ҳақ-ҳуқуқлари қонун ҳимоясида экани, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, миллати, тили, дини, ирқидан қатъи назар, шу юртда қадр-қиммат топаётганини тўла ҳис қилмоқда. Халқимиз эришаётган улкан ютуқ ва марралардан ғурур-ифтихор туймоқда.

Ватан, истиқлол, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
5 270






Все о погоде - Pogoda.uz