ЎзА Ўзбек

13.04.2019 Чоп этиш версияси

Сирдарёда “қарздор” фуқаро МИБ ходимига белкурак билан жароҳат етказди

Сирдарёда “қарздор” фуқаро МИБ ходимига белкурак билан жароҳат етказди

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими ходимлари томонидан Сирдарё шаҳри, “Пахтакор” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Қ.нинг хонадонида истеъмол қилинган электр энергиясидан 555 500 сўм миқдорида қарздорлиги бўлганлиги боис, 2019 йил 30 мартда қарздорликни бартараф қилиши ҳақида талабнома берилган.

Фуқаро томонидан юқоридаги қарздорлик белгиланган муддатда тўланмагач, давлат инспектори М.К. хонадонни электр тармоғидан узмоқчи бўлади. Шунда А.Қ. давлат инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, уни бўйин соҳасидан ушлаб бўғиб, ерга йиқитиб, жағ соҳасига икки марта мушт туширган. Бундан ташқари давлат инспектори фуқаро А.Қ.дан қочиб кетаётганида, орқасидан қувиб, белкурак билан М.К.нинг қўлига тан жароҳати етказган.

Бироздан сўнг давлат инспектори М.К. хонадонга қайтиб келиб, воқеа жойида сочилиб кетган ҳужжатларни олмоқчи бўлганида, фуқаро А.Қ. махсус рақамланган тармоқдан узиш далолатномасига шикаст етказиб, берилган талабномани йиртиб ташлаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилмоқда.

5 757
ЎзА