Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.10.2017 16:46 Чоп этиш версияси

Сирдарёда ҳарбий хизматчиларнинг ижодкорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Тошкент ҳарбий округи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарлар, шартнома асосида хизмат қилаётган сержантлар, офицерлар, шоир-ёзувчилар, ёшлар иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз мудофаа қудратини юксалтириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир миллий армиямиз шакллантирилгани алоҳида таъкидланди.

– Бу каби ижодий учрашувлар Ватан ҳимоячиларининг ҳарбий бурчини юксак даражада адо этишида муҳим аҳамиятга эга, – дейди подполковник М.Кенжаев. – Бугунги учрашув ҳам ҳарбий хизматчилар қалбида Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаши, уларнинг маънавий оламини бойитишга хизмат қилишига ишончим комил.

Адиблар ва ёш ижодкорларнинг Ватан, тинчлик, дўстлик, ёшлик ва муҳаббатни тараннум этувчи шеърлари, санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Ўз хизмат бурчини бажаришда жонбозлик кўрсатаётган бир гуруҳ аскарлар, сержант ва офицерлар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
3 570






Все о погоде - Pogoda.uz