Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.02.2017 20:01 Чоп этиш версияси

Сифатли озиқ-овқат – саломатлик гарови

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда «Ўзстандарт» агентлигининг ўрни ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, халқимиз дастурхонини юртимизда етиштирилган сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, оилаларда соғлом овқатланиш тамойилларини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирги глобаллашув даврида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан бирга унинг хавфсизлигини таъминлаш ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда мазкур йўналишдаги чора-тадбирларни ҳаётга изчил татбиқ этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари яратилгани инсон манфаатларини муҳофаза қилишда муҳим омил бўлмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида», «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида», «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги каби қонунларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ижро этилиши катта самаралар бераётир.

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда бозорларимизни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, аҳоли истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини яхшилаш масалаларига катта эътибор қаратиб келинмоқда.

Агентликнинг пойтахтимиздаги учта, Қашқадарё вилоятидаги битта синов лабораторияси халқаро даражада аккредитациядан ўтказилган.

Матбуот анжуманида жорий йилда яна тўртта синов лабораториясини халқаро даражадаги аккредитациядан ўтказиш режалаштирилгани қайд этилди. Шунингдек, мамлакатимизда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни ривожлантириш, хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли орасида овқатланиш маданиятини тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 568






Все о погоде - Pogoda.uz