Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2017 16:51 Чоп этиш версияси

Навоийда “Шунқорлар” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

Навоийда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасидаги “Шунқорлар” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, вилоят мудофаа ишлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада мамлакатимиз ёшларининг ҳар томонлама баркамол улғайиши, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун барча шароит яратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Иштирокчилар сафда юриш, мерганлик, югуриш, тўсиқлар йўлагидан ўтиш, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий тайёргарлик каби шартлар бўйича баҳслашди.

Нурота ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг "Матонат" жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Қизилтепа маиший хизмат кўрсатиш ва Хатирчи енгил саноат касб-ҳунар коллежлари жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
3 078






Все о погоде - Pogoda.uz