Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.01.2018 14:15 Чоп этиш версияси

Шоир ва ёзувчилар «Журжоний»га келди

Пойтахтимизнинг Учтепа туманиги «Журжоний» маҳалла фуқаролар йиғинида янги китоблар тақдимоти, бадиий адабиётлар кўргазмаси ҳамда таниқли шоир ва ёзувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

– Дунё олимлари интернет ва бошқа коммуникация воситалари жадал ривожланаётганига қарамай, инсоннинг онгу тафаккурини чархлаш, маънавий оламини бойитиш, эзгуликни тарғиб этишда китобнинг ўрни катталигини илмий исботлаган, – дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бош мутахассиси Муҳаммад Исмоилов. – Келажагимиз эгаларининг китобхонлик маданиятини юксалтириш, аввало, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади, бу эса бутун жамият учун нечоғли аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак.

Эслатиб ўтамиз, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими томонидан “Маҳалламиз китобсеварлари” шиори остида адабий кечалар, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
8 178