Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2017 12:55 Чоп этиш версияси

Шоир таваллудига бағишланди

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги 18-болалар мусиқа ва санъат мактабида Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Буюк мутафаккир ҳаёти ва ижодини ўрганиш, юксак инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини ёш авлод онгига сингдириш, таълим муассасаларида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Алишер Навоий асарлари туганмас ва бебаҳо маънавий манбадир, – дейди Бўстон академик лицейи ўқитувчиси Зулфия Болтаева. – Улуғ аждодларимиз, мумтоз адабиётимиз дарғалари ижодига бағишланган бундай тадбирлар ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилиш билан бирга, уларни адабиётга, шеъриятга ошно этишга хизмат қилади.

Тадбирда ўқувчилар томонидан Алишер Навоий ғазаллари ва рубоийларидан намуналар ўқилди, асарларидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
1 064






Все о погоде - Pogoda.uz