Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.04.2017 18:47 Чоп этиш версияси

“Шодлик” - танлов ғолиби

“Шодлик” - танлов ғолиби Нукусда “Камалак” билимдонлари” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган истеъдодли болалардан ташкил топган 4 жамоа қатнашди.

“Камалак” болалар ташкилоти фаолиятини янада такомиллаштириш, ижтимоий нуфузини ошириш, билимдон ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган танловда иштирокчилар танишув, саҳна кўриниши, савол-жавоб ҳамда ижтимоий лойиҳа йўналишларида салоҳиятини намойиш этди.

Нукус шаҳрининг “Шодлик” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Чимбой туманининг “Камалак” жамоаси иккинчи, Мўйноқ туманининг “Президент фарзандлари” жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
3 185






Все о погоде - Pogoda.uz