ЎзА Ўзбек

04.06.2019 Чоп этиш версияси

Шерзод КУДБИЕВ: Ўзбекистонда тракторчилар етишмайди

Шерзод КУДБИЕВ: Ўзбекистонда тракторчилар етишмайди

Бугун Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокида матбуот конференцияси ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Тадбир давом этмоқда.

Тадбирда вазир Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этяпти.

“Айни дамда мамлакатимизда ветеренар, тикувчи, тракторчи яъни механизаторчилар етишмайди. Ҳозирда Ўзбекистонда 1 миллион 391 минг нафар ишсиз мавжуд. Бироқ, 150 мингта бўш иш ўрини учун малакали ва шу билан бирга оддий ишчилар етишмаяпти” деди Ш.Кудбиев ўз сўзида.

Бундан олдин, мамлакатимизнинг 19 миллион аҳолиси ишга яроқлилиги, 13 миллион 400 минг киши расмий ва норасмий равишда иш билан таъминлангани, шунингдек, Ўзбекистонда айни пайтда 1 миллион 391 минг нафар ишсиз мавжудлиги айтилган эди. 

Бизни кузатишда давом этинг!

4 760
ЎзА