Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.02.2018 11:05 Чоп этиш версияси

Шайхонтоҳурда йирик ёнғин содир бўлди, етти киши ҳаётдан кўз юмди

Куни кеча пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Боғкўча маҳалласида йирик ёнғин содир бўлган эди. Бунинг оқибатида етти киши ҳаётдан кўз юмди. 

Маҳалланинг Боғ кўчаси 22-уйда 1987 йилда туғилган Нуриддин исмли тадбиркор йигит ўз оиласи, яъни аёли ва уч нафар вояга етмаган фарзанди билан бирга истиқомат қилган. Хонадонда 14 февралдан 15 февралга ўтар кечаси содир бўлган ёнғин оқибатида оила аъзоларининг барчаси ҳамда уларнинг уйига меҳмонга келган яқин қариндошлари бўлган яна икки киши вафот этган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва ёнғин сабабларини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган. 

Бу мудҳиш воқеага гувоҳ бўлган маҳалла фуқаролари “101” хизматига хабар қилган. Ўзлари ҳам ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган. Хизмат ходимлари етиб келгач ёнғин саккизта ёнғин ўчириш машинаси ёрдамида бартараф этилган. 

Воқеа содир бўлган жойга Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов, Шайхонтоҳур тумани ҳокими Б.Ғойибназаров зудлик билан етиб келган. Ёнғинда ҳалок бўлган шахсларнинг дафн маросими маҳалла аҳли, туман жамоатчилиги иштирокида уюшқоқлик билан ўтказилган. Ҳозирда марҳумларнинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш, ёнғин оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

ЎзА
11 730