Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.06.2018 12:22 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев: “Ўқитувчини ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман”

Шавкат Мирзиёев: “Ўқитувчини ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман”
Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида алоҳида қайд этилди.

Бош вазир А.Арипов бошқарган йиғилишда халқ таълими тизимидаги ўрганишлар натижалари таҳлил этилиб, Президентимиз соҳанинг ҳозирги аҳволидан умуман қониқмаётгани, тегишли топшириқлар берилганига қарамай сезиларли ўзгариш бўлмагани танқид остига олинди. Шунинг учун тизимнинг асосий раҳбарлари ўз лавозимларидан озод этилди.

Таълим тизими ходимларининг турли хил тозалаш, дала ишларида дастёрга айлантирилгани уларнинг иш сифатига салбий таъсир кўрсатиб келди. Президент томонидан мажбурий меҳнатни тақиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар қабул қилинганига қарамай, жойлардаги айрим мансабдор шахслар ҳамон бу “хумор”дан воз кеча олмаётгани аччиқ ҳақиқат.

Эндиликда бундай ҳолатларга бутунлай чек қўйилади ва бундай қилмишни содир этган шахслар жиноий жавобгарликкача тортилади.

Ўқитувчи – жамиятдаги энг обрўли касб эгаси бўлиши даркор. Бунинг учун барча чоралар кўрилади. Зеро, жаҳондаги энг ривожланган давлатлардан ҳисобланган Япония, Сингапурда айнан шундай ёндошув туфайли улар жадал тараққий этган.

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчининг обрўсини ошириш борасида зарур топшириқлар берар экан, “Ўқитувчини ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман”, деб алоҳида таъкидлагани видеоселекторда алоҳида қайд этилди.

Мажлис тафсилотлари ҳақида батафсил танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг. 

Норгул Абдураимова, ЎзА
7 663