Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.11.2017 17:23 Чоп этиш версияси

Шароф Рашидов – халқимизнинг оташқалб фарзанди

Шароф Рашидов – халқимизнинг оташқалб фарзанди Пойтахтимиздаги Ўзбекистон тарихи давлат музейида шу номдаги кўргазма очилди. Кўргазмадан Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли, ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақидаги асл нусха ҳужжатлар, адабий мероси намуналари, Тошкент метрополитенининг рамзий калитлари ва бошқа экспонатлар жой олган.

Кўргазманинг очилишида Шароф Рашидовнинг оила аъзолари, атоқли олимлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, журналистлар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.Йўлдошев ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида халқимизнинг фидойи ўғлони хотирасига кўрсатилаётган эҳтиром ана шундай буюк хизматларга муносиб баҳолигини таъкидлади.

4 (1).JPG

– Шароф Рашидовнинг мамлакатимизда илм-фан ривожи йўлида кўрсатган хизматлари беқиёсдир, – дейди Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори Ж.Исмоилова. – Музейимизнинг мана шундай ҳашаматли бинога эга бўлиши ҳам у кишининг ташаббуси билан амалга оширилган. Элимизнинг содиқ фарзанди хотирасини улуғлашга қаратилган кўргазмамиз беш бўлимдан иборат. Бу бўлимлар Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон ҳаётининг барча жабҳалари равнақига қўшган улкан ҳиссаси, халқимизнинг унга эҳтиромидан сўзлайди.

Малоҳат Ҳусанова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
3 816






Все о погоде - Pogoda.uz