ЎзА Ўзбек

14.09.2018 15:43 Чоп этиш версияси

Шанхай аёллар делегацияси Қибрайда

Шанхай аёллар делегацияси Қибрайда

Хитой Халқ Республикасининг Шанхай аёллар федерацияси вице-президенти Лю Ци бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент вилояти Қибрай туманидаги "Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази"да бўлди.

Шу муносабат билан марказда ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси О. Парпибоева ва бошқалар томонидан мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан уларни рағбатлантириш борасида қатор давлат дастурлари қабул қилингани, ижтимоий лойиҳалар амалга ошириб келинаётгани таъкидланди.

Делегация аъзолари марказ фаолияти, унда яратилган шароитлар билан танишиб, оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолган аёлларга биринчи ёрдам бериш, уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш ва доимий бандлигини таъминлаш каби масалалар билан тизимли шуғулланувчи бу каби марказларнинг фаолияти йўлга қўйилгани Ўзбекистонда аёлларга эътибор юксак даражада эканидан далолат беришини қайд этди.

Авазбек Худойқулов, ЎзА
4 876