Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2017 16:41 Чоп этиш версияси

Шахс камолотида оиланинг ўрни

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида "Фуқаролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни" мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманга маънавият тарғиботчилари, Республика "Оила" илмий-амалий маркази мутахассислари, турли олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари таклиф этилди.

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари ўринбосари Ш.Тўраев, мазкур университетнинг илмий ишлар бўйича проректори Б.Мирзааҳмедов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодга замонавий билим бериш билан бирга, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, оила, жамият, Ватан ва халқ олдидаги масъулиятини янада кучайтириш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.

Таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёшлар маънавий дунёсини асраб-авайлаш, уларнинг онгу шуурини турли зарарли ғоя ва таҳдидлардан ишончли ҳимоялашга оид кўплаб маърифий лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Суҳбат ва учрашувлар давомида юртимизда кечаётган изчил ислоҳотлар, миллий қонунчилигимиздаги ўзгаришлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ёшларга кенг ва атрофлича тушунтирилмоқда.

– Билим даргоҳимизда аниқ ва техник фанлар билан бирга, талабаларнинг жамият, оила олдидаги ижтимоий бурчи батафсил тушунтириб борилади, – дейди Фалсафа ва миллий ғоя кафедраси ўқитувчиси З.Боймуродова. – Талабаларнинг бўш вақтини тўғри ва оқилона ташкил этиш мақсадида 50 га яқин фан тўгараклари фаолият юритмоқда. "Мураббийлик соатлари"да мамлакатимиз ва жаҳонда кечаётган воқеалар билан таништирилса, "Ораста қизлар", "Зулфияхоним қизлари" тўгараклари, талабалар турар жойларидаги мулоқотларда қизларимизга муомала, кийиниш, одоб-ахлоқ, миллий қадриятларимизнинг аҳамияти тушунтириб борилади.

Анжуманда фуқаролик жамиятида шахс тарбиясининг назарий-методологик масалалари, баркамол шахсни тарбиялашнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий омиллари, фуқаролик жамияти институтларининг шахс тарбиясидаги ўрни атрофлича муҳокама этилди, ўзаро фикр алмашилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
943






Все о погоде - Pogoda.uz