ЎзА Ўзбек

08.08.2018 18:06 Чоп этиш версияси

Шаҳрисабзда “Мақом музейи” ташкил этилади

Шаҳрисабзда “Мақом музейи” ташкил этилади
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида “Мақом музейи” фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Ўзбек мақом санъати мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг фондини яратиш ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини илмий татқиқ қилиш ишларини кучайтириш ва унинг натижаларини эълон қилиб бориш музей фаолиятининг асосий вазифалари сирасига киради.

Музейни жиҳозлаш, экпозициясини яратиш ҳамда эскиз ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Маданият вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда музейни унинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, мақом санъатига оид ҳужжатлар, кино, фоно, фотоматериаллар ва музей ашёлари билан таъминлаш вазифаси топширилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

ЎзА
7 113