Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2017 19:12 Чоп этиш версияси

Сенатор ва депутатлар Иштихон туманида аҳоли билан мулоқот ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари Самарқанд вилояти Иштихон туманида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аҳоли турмуш тарзи билан танишмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилиниши муносабати билан ҳамда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган ғояни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида амалга оширилаётган мазкур тадбир қонун ижодкорларининг жойларда ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, қабул қилинаётган қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ижросини ўрганиш ҳамда аҳолининг талаб ва таклифларини эшитган ҳолда келгуси вазифаларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Туман фаоллари, тадбиркорлар, фуқаролар йиғинлари раислари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг моҳияти ҳақида сўз юритиб, айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг аҳоли билан мулоқотлари муаммоларга жойида ечим топиш ва ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Учрашувда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермерлар ўз фаолиятини кенгайтириш, ер ажратиш, кредит олиш ва бошқа масалалар юзасидан Сенат раиси ва вилоят ташкилотлари раҳбарларига мурожаат қилиб, саволларига жавоб олди.

– Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларидан иборат гуруҳлар таркибида Иштихон туманидаги давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллалар, таълим ва тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишмоқдамиз, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д.Саъдуллаев. – Аҳоли хонадонларига кириб, улар билан суҳбатлашмоқдамиз. Жумладан, ўрганишнинг дастлабки кунида туманнинг “Халқобод” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги маҳаллалар, 17-мактабгача таълим муассасаси, 1-умумтаълим мактаби, маиший хизмат касб-ҳунар коллежида бўлдик. Маҳалла фаоллари, тадбиркор ва фермерлар, таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари билан мулоқот қилдик. Суҳбатлар давомида жойларда юзага келаётган муаммолар, аҳоли турмуш даражасини оширишга тўсиқ бўлаётган камчилик ва нуқсонлар ҳақида фикрлашдик.

Тадбирлар доирасида Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгаши депутатлари учун семинар-тренинг ташкил этилди. Кенгашдаги партия депутатлик гуруҳлари, доимий комиссиялари фаолияти ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.

Ўн кун давом этадиган ўрганиш натижалари туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари иштирокида муҳокама этилади.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
4 397






Все о погоде - Pogoda.uz