Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2017 17:20 Чоп этиш версияси

Сенатор ва депутатлар Денов туманида аҳоли билан мулоқот ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари Сурхондарё вилояти Денов туманида аҳоли турмуш тарзи билан танишмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилиниши юртимизда инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаати улуғланаётганининг амалдаги ифодаси бўлди. Сенатор ва депутатларнинг қабул қилинаётган қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш, таҳлил қилиш, аҳоли талаб ва таклифлари асосида келгуси вазифаларни аниқ белгилаб олиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбир ана шундай эзгу ғояларни кенг тарғиб этишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Туман фаоллари, фуқаролар йиғинлари раислари, тадбиркор ва фермерлар билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ва бошқалар Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг мазмун-моҳияти ҳусусида атрофлича сўз юритди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг халқ билан юзма-юз мулоқот қилиб, мавжуд муаммоларни яқиндан ўрганаётгани фуқаролар томонидан ўртага ташланаётган масалаларга тўғри ва ўз вақтида ечим топиш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини тубдан яхшилашда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатларидан иборат гуруҳлар тумандаги барча таълим ва тиббиёт муассасалари, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Аҳоли хонадонларида бўлиб, улар билан дилдан мулоқот қилмоқда.

– "Сина” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги маҳаллалар, таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш жараёнида ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, тадбиркорлар, фермерлар, ўқитувчи ва ўқувчилар, шифокорлар билан суҳбатлашдик, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тошқулов. – Оилалар фаровонлигини юксалтиришга тўсиқ бўлаётган камчиликлар хусусида атрофлича фикр алмашдик. Тадбирнинг иккинчи босқичида маҳаллий давлат ва ҳуқуқ-тартибот идораларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишамиз. Шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари, доимий комиссиялар фаолиятини ўрганамиз. Ўрганиш натижалари халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари иштирокида муҳокама этилиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни ҳал этиш чоралари кўрилади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
1 377






Все о погоде - Pogoda.uz