ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

Сайлов округлари ташкил этилди

Сайлов округлари ташкил этилди
Сайлов – 2019

Жорий йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга Андижон вилоятида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг тегишли моддаларига асосан вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи 451 сайлов округи ташкил этилди.

Маҳаллий матбуот нашрларида сайлов округ ва участкаларининг ҳудудлари, сайловчилар сони эълон қилинди.

– Сайлов округларини тузиш, ҳудудлар ва сайловчилар сонини аниқлаш Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида белгиланган тартиблар асосида амалга оширилди, – дейди вилоят сайлов комиссияси раиси Фурқатбек Бузруков. – Умуман, сайлов билан боғлиқ жараёнлар, қабул қилинадиган қарор ва бошқа ҳуқуқий асослар қонуний, демократик тамойиллар асосида бўлиши тўла таъминланмоқда.

1 458
Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА