Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2017 19:38 Чоп этиш версияси

Сарҳисоб ва истиқболдаги режалар

Бухорода Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашининг 2016 йил фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган пленуми бўлиб ўтди.

Унда партия вилоят кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар партия ташкилотлари раҳбарлари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги, парламент палаталари қўшма мажлисидаги ва мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган йўналишлардан келиб чиқадиган муҳим вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти кенгашининг ўтган йилги фаолияти ва 2017 йилдаги устувор вазифалари таҳлил этилди. Тадбирда энг асосий устувор вазифа – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга ошириш, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган олижаноб ғояни изчил ҳаётга татбиқ этиш, партия тизимида фуқаролар, сайловчилар ва электорат билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали усул ва механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳисобот даврида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда маҳаллий вакиллик органларига партиядан сайланган депутатлар фаолияти ва ташаббускорлигини оширишга, партия ташкилотлари ва гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг фаолияти доимий таҳлил қилиб борилгани таъкидланди.

– Ҳисобот даврида 175 та депутатлик сўрови ўтказилди. Уларнинг 129 таси фуқаролар мурожаатлари асосида ҳал этилган шикоятлар билан боғлиқ, – деди “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши раиси Саиджон Ҳамроев. – Мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро мустаҳкам алоқани йўлга қўйишда энг таъсирчан усуллардандир. Унда ҳоким ва унинг ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарларининг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга ошираётган ишлари кенг муҳокама этилди.

Пленумда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга ошириладиган вазифалар партиянинг ҳар бир депутати, ҳар қайси фаолидан шахсий жавобгарликни ҳис қилган ҳолда ўз устида ишлаши лозимлигига эътибор қаратилди. Фаоллик, фидойилик, ишга замонавий тафаккур билан ёндашиш партиянинг электорат олдида ўз обрўсини мустаҳкамлаши, сайловчилар ишончини оқлаши, сиёсий куч сифатида унинг манфаатлари чинакам ҳимоячисига айланиши учун ҳам муҳимдир.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
1 713






Все о погоде - Pogoda.uz