Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.02.2017 14:12 Чоп этиш версияси

Самарқандда ҳудудий партия кенгашининг 2016 йилги фаолияти таҳлил этилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилояти кенгашининг 2016 йил фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги устувор вазифалари муҳокамасига бағишланган пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ҳамда мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган вазифалар ва уларни амалга оширишда партия ташкилотлари ва депутатлар корпуслари олдида турган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидландики, 2016 йилда партия дастурий мақсадлари ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқиб, партиянинг вилоят, туман, шаҳар кенгашлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан сессиялар кун тартибига 12 масала киритилган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юзга яқин депутатлик сўрови юборилган, депутатлик гуруҳи йиғилишларида 17 мансабдор шахснинг ахбороти тингланган. Лекин бир қатор туман, шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари фаолиятида бундай фаоллик кузатилмаган. Депутатлар, партия фаолларида ташаббускорлик етишмаяпти.

Пленумда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларининг Иштихон туманида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотларида ўртага ташланган долзарб масалалар ижроси юзасидан партия томонидан зарур чоралар кўрилиши қайд этилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
1 033






Все о погоде - Pogoda.uz