Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.03.2018 20:00 Чоп этиш версияси

Самарқандда уч эгизак туғилди

Самарқандда уч эгизак туғилди Самарқанд шаҳридаги «Шукрона» маҳалласида яшовчи Дилшода ва Солижон Холёровлар учун баҳорнинг илк кунлари унитилмас қувонч билан муҳрланди. Ёш оилада уч эгизак фарзанд дунёга келди.

Самарқанд вилоят перинатал маркази шифокорларининг саъй-ҳаракати билан туғруқ муваффақиятли амалга оширилди. Айни пайтда она ҳам, эгизаклар ҳам соғлом бўлиб, шифокорларнинг доимий назоратида парвариш қилинмоқда.

3 (1).JPG

— Фарзанд, деб аталмиш неъматдан бебаҳра этмагани учун Аллоҳга минг шукур, - дейди Солижон Холёров. — Икки нафар қиз, мана энди бирваракайига уч ўғил ато қилди. Фарзанд инсон ҳаётининг мазмуни, меваси экан. Илоҳим, юртимиздаги ҳар бир оилада шириндан шакар фарзандлар кулгуси янграсин! Мамлакатимиз гуллаб яшнайверсин.

Солижон ва Дилшодахон фарзандларига яхши ният билан Иброҳим, Исмоил ва Муҳаммадамин дея исм қўйди.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
14 083