Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2017 17:13 Чоп этиш версияси

Самарқандда тиббиёт ходимлари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Самарқандда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш ходимлари ҳамда тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ташкил этилган тадбирда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоятдаги тиббий марказлар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳолига юқори сифатли, замонавий тиббий хизмат кўрсатишда соҳа ходимлари олдига катта масъулият қўйилаётгани алоҳида таъкидланди. Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолияти такомиллаштирилаётгани ҳам шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг ўз вазифаларига янада эътибор билан ёндашишларини тақозо этади. Тадбирда иш излаётган ҳар бир тиббиёт ходимига ана шу бурч ва масъулият тушунтирилди, зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

– Олий маълумотли стоматологман, – дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи Фаррух Маҳмудов. – Ярмаркада тақдим этилган иш ўринлари билан танишиб, Ургутдаги Мурувват уйида мавжуд бўш жой менга маъқул келди. Ушбу муассасага йўлланма беришди. Иш ўрнига бир неча талабгор бўлгани учун тегишли тартибда суҳбатдан ўтгач, меҳнат шартномаси тузилиши тушунтирилди.

Ярмаркада 218 иштирокчи тиббиёт муассасаларига ишга жойлашиш учун йўлланма олди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
4 652






Все о погоде - Pogoda.uz