Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.11.2017 18:07 Чоп этиш версияси

Самарқанд вилоятида шифокорлар тажриба алмашди

Самарқанд вилоятида шифокорлар тажриба алмашди Самарқанд вилояти ОИТСга қарши курашиш марказида «Пневмония ва бронхитларни замонавий ташхислаш, олдини олиш ва даволаш усуллари» мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Чет элдаги таниқли ва тажрибали мутахассисларни тажриба алмашиш мақсадида ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказига таклиф этиш ва улар билан бирга амалий машғулотлар ўтказиш чора-тадбирлари» режасига мувофиқ ташкил этилган тадбирда вилоят даволаш профилактика муассасаларининг 100 дан зиёд шифокори ҳамда Россия фитизатрия илмий текшириш институти етакчи мутахассиси Марина Якимова қатнашди.

1 (1).JPG

– Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги кенг кўламли ислоҳотларни дунё тан олган малакали тиббиёт ходимлари эътироф этмоқда, – дейди Марина Якимова. – Илмий семинар давомида самарқандлик мутахассислар билан соҳадаги янгиликлар ҳақида атрофлича фикр алмашдик. Улар ўз соҳаси бўйича чуқур билим ва тажрибага эга эканлиги эътиборга лойиқ.

Тадбир доирасида бир гуруҳ бемор чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларни даволашнинг самарали усуллари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
3 136






Все о погоде - Pogoda.uz