Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2018 17:16 Чоп этиш версияси

Саховат – инсон зийнати

Саховат – инсон зийнати Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайтида 2018 йил 10 февраль куни “Институт ректори Орол минтақасини дарахтзорга айлантиришда ташаббус кўрсатмоқда” номли мақола ёритилган эди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва мазкур институтнинг Нукус ҳамда Фарғона минтақавий филиали ташаббуси билан амалга оширилаётган бу ҳайрли ишга Қўқон шаҳрининг саховатли, қўли очиқ кишилари ҳам “лаббай” деб жавоб беришди.

27 февраль куни Мансурхўжа Хўжаев, Иброҳимжон Сулаймонов, Икромжон Абдуллаев, Илҳомжон Артиков, Қодирбек Артиков, Бахтиёржон Арипов, Шарифжон Йўлдошев каби сахий, танти инсонларнинг одамохунлиги, камтарлиги ва кўнгли очиқлиги туфайли 15 миллион сўмлик мевали ва манзарали дарахт кўчатларини Қўқондан Нукусга жўнатилди. Нукусда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали директори Палуаниязов Пахратдин Кудайбергенович 3 гектар ерни экишга тайёрлаб қўйган. Биз Мўйноққа ҳам бориб, турли мевали ва манзарали кўчатларни экиб, тажриба ўтказмоқчимиз. У ерга ташриф буюраётган ички ва ташқи туристлар экилган кўчатларга сув қуйиб, сўнг саёҳатни давом эттирадилар.

Бу каби юзлаб саховатпеша инсонларнинг беминнат хизматларини инобатга олган ҳолда ҳомий тадбиркорлар учун махсус кўкрак нишони таъсис этилса, нур устига аъло нур бўлар эди.

Рашид Шукуров,
филология фанлари номзоди, доцент.


8 455