Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.06.2018 10:57 Чоп этиш версияси

Рулда ухлаб қолиш оқибатида тўртта йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди

Рулда ухлаб қолиш оқибатида тўртта йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди
Йил бошидан май ойи охирига қадар Тошкент вилояти ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари узоқ йўл босиб, транспорт воситасини бошқариш пайтида, чарчаса-да манзилга етиб оламан, деб ухлаб қолиши оқибатида 4 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бунинг оқибатида 5 фуқаро вафот этган, 2 фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган.

2018 йил 14 февраль куни соат тахминан 07:00 ларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Ийк-ота – Сергели йўлининг 4-километрида М.А. исмли ҳайдовчи давлат рақами 40 7?? ХАА бўлган “Дамас” автомашинасини бошқариб бораётганда туйқус ухлаб қолади. Оқибатда автомоблиь йўл четидаги бетон столбага келиб урилади. “Дамас” ичида бўлган йўловчи, 1970 йилда туғилган Н.М. воқеа жойида вафот этган.

“Дамас” ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, уйланмаган, вақтинча ишсиз, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшайди.

Олиб борилган дастлабки суриштирув натижасида йўл ҳолати асфалтланган, куннинг қоронғи вақтида, йўл сунъий ёритилган, ҳайдовчи рулда ухлаб қолгани маълум бўлди.

Ҳайдовчига нисбатан 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилиб, ойлик маошидан 25 фоиз ушлаб қолинадиган бўлди.

Айтиш жоизки, ҳайдовчилар чарчоқ ҳиссини сездими, машинани йўлнинг четига тўхтатиб, бироз дам олиб, сўнг йўлида давом этса, юқоридаги каби аянчли ЙТҲ содир бўлмайди.

ЎзА
5 498