ЎзА Ўзбек

06.10.2018 15:09 Чоп этиш версияси

Россиянинг энг йирик телекоммуникация компанияси раҳбари асли тошкентлик

Россиянинг энг йирик телекоммуникация компанияси раҳбари асли тошкентлик
Ўзбекистон-Россия медиа-форумида Россиянинг энг йирик телекоммуникация компанияси – “НТВ плюс“ Бош директори Михаил Дёмин ҳам иштирок этмоқда. 

Бугунги кунда “НТВ Плюс“ – сунъий йўлдош рақамли телевидение (HDTV)нинг 270 та каналини ўзида жамлаган, Россия телекоммуникация бозорида муваффақият қозонган етакчи компаниялардан.

"Ўзбекистон-Россия медиа-форуми илк бора ўтказилмоқда. Мазкур тадбир икки мамлакатнинг медиа соҳаси бўйича фаол ҳамкорлик қилишида кўприк вазифасини ўтайди. Биз ўзаро мулоқотда компаниямизнинг телекоммуникация соҳасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдик", деди Михаил Дёмин ЎзАга берган интервьюсида.

Тошкент таассуротлари билан ўртоқлашсангиз, деган саволга у шундай жавоб берди:

“Биласизми, мен Тошкентда туғилганман, у менинг она шаҳрим, болалигим ёдгорлиги. Доим “Фарҳод“ бозоридан бозор-ўчар қилардик. Бувимни айтмайсизми, соф ўзбек тилида гаплашарди. Буларнинг бари кечагидек ёдимда”.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 328