Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.06.2018 18:03 Чоп этиш версияси

Ўрмон ерларида ёнғоқзор яратамиз

Ўрмон ерларида ёнғоқзор яратамиз
Ўзбекистон ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси «Тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳасини бошлади.

Мазкур лойиҳа бир қатор хорижий ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилади. Мақсад эса тоғ ва водий ҳудудларидаги ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ўзига хос бошқарувнинг моделларини ишлаб чиқиш. Келгусида ўрмон ерларида ихота ўрмонзорлар янада кенгайтирилади.

Хусусан, Китоб туманидаги 54 минг ўрмон ерларида 150 дан ортиқ фермер хўжалиги ташкил этилиб, уларга ёнғоқ, писта етиштириш йўлга қўйилади. Сирдарё ўрмон хўжалигида ҳам 3,02 минг гектарни 100 га яқин мулкдорга фойдаланиш учун бериш мўлжалланмоқда.

Бу лойиҳани Попдаги 118,6 минг гектар ўрмон ерларида ҳам қўллаш мўлжалланмоқда. Мазкур ҳудуддаги ўрмон ерларида турли дарахтлар ва ёнғоқ етиштириш борасида 100 га яқин фермер билан ҳамкорлик қилинади.

Келгусида мазкур лойиҳа ўз самарасини бериши шубҳасиз. Тоғларимизда яшиллик оламини кенгайиши ва асраб-авайлаш орқали экологик мувозанатни тиклаш ва бозорларда ёнғоқ, писта каби маҳсулотлар баҳосини арзонлаштиришга эришамиз. 

ЎзА
7 721