ЎзА Ўзбек

05.09.2018 09:03 Чоп этиш версияси

Расмий ташриф тафсилотлари онлайн ёритилади

Расмий ташриф тафсилотлари онлайн ёритилади
Аввал хабар қилинганидек, кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сиси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ташрифнинг асосий воқеалари бугунга мўлжалланган. Ушбу ташриф ҳақида кенг жамоатчиликни вақтида хабардор этиб бориш мақсадида Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун кун давомида брифинглар ўтказилади.

Кун тартибида мазкур ташрифга оид маълумотлар, информацион роликлар, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги расмий учрашувдан жонли эфирлар тақдим этилади. 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий uza.uz сайтида Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилаётган брифинглар билан боғлиқ тафсилотлар онлайн ёритилади. 

ЎзА
3 565