Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.06.2018 12:27 Чоп этиш версияси

Рамазон – меҳр-мурувват ойи

Рамазон – меҳр-мурувват ойи Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

– Муборак Рамазон ойини ҳар бир мусулмон чиройли кутиб олиши билан бирга, бу ойда эътиборга муҳтож, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатишни ўз бурчи деб билади, – дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси ўринбосари С.Удаева. – “Хайр-эҳсон ойи – Рамазон муборак” шиори остида Янгиер шаҳри ва Сирдарё туманидаги Мурувват уйларида яшовчи имконияти чекланган аёллар ҳолидан хабар олинди. Вилоятнинг энг чекка ҳудудида жойлашган Сардоба туманида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга кийим-бош ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, вояга етмаган болаларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш мақсадида 50 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, нотинч оилаларда тарбияланаётган 15 нафар мактаб ўқувчисига Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Гулистон”, 35 нафарига Сирдарё туманидаги “Сирдарё” болалар ёзги дам олиш оромгоҳларига бепул йўлланмалар ажратилди.

Гулистон тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи 1 нафар фуқарога соғлиғини тиклаши учун 1 миллион 200 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Меҳр-мурувват тадбирлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
5 279