ЎзА Ўзбек

08.09.2018 13:33 Чоп этиш версияси

Рағбат – муваффақият омили

Рағбат – муваффақият омили

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Самарқанд тумани босқичи бўлиб ўтди.

3.jpg

Унда 70 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд ўзлари ишлаб чиқарган саноат, истеъмол товарлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ҳунармандчилик буюмлари билан иштирок этди.

4.jpg

Танлов якунига кўра, “Гулобод мебель” МЧЖ раҳбари Ф.Раҳматов “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Престиж мед сервис” МЧЖ раҳбари А.Васлиддинов “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Lift Group” МЧЖ раҳбари А.Каримов “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, уста темирчи М.Тоҳиров “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” ва “Ғофуров-С Боғлари” фермер хўжалиги раиси Ш. Ғофуров “Йилнинг энг яхши фермери” номинациясида ғолиб, деб топилди ва танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Корхонамиз ташкил топганига беш йил бўлди, – дейди танлов ғолиби “Lift Group” МЧЖ раҳбари Алишер Каримов. – Айни пайтда корхонамизда кўп қаватли уйлар, ошхона ва шифохоналар учун лифт, савдо мажмуалари учун экскалатор сингари 35 хилдаги лифтлар ишлаб чиқарилмоқда. Замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорда харидоргир. Бугунги кунда Россия ва бошқа бир қатор МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда. Келгусида корхонамиз фаолиятини кенгайтириб, йилига 250-300 дона лифт ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
5 686