ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

“Раҳбарлик курсисига ўтириб, коррупцияга йўл қўяётган опа-сингилларимиз, афсуски, орамизда бор“

“Раҳбарлик курсисига ўтириб, коррупцияга йўл қўяётган опа-сингилларимиз, афсуски, орамизда бор“

Сирдарё вилояти ҳокимлигида “Раҳбар аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва қизларни ҳаётга тайёрлашда жамоанинг роли” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўролова ва бошқалар раҳбарлик лавозимида фаолият юритаётган аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва қизларни ҳаётга тайёрлашда жамоанинг роли, раҳбар аёлларнинг кийиниши ва жамиятда ўзининг одоб-ахлоқ нормаларига амал қилиши, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги долзарб масалалар хусусида атрофлича тўхталди.

“Бугунги кунда аёлларга бўлган юксак эъзоз ва эътиборни кўплаб хотин-қизларнинг юксак унвонларга, орден ва медалларга сазовор бўлаётганликларида ҳам кўриш мумкин. Аммо, аёлларимизга берилаётган ушбу эътибор, эҳтиром ва имкониятлардан ўз нафси йўлида фойдаланаётган, раҳбарлик курсисига ўтириб, коррупция ҳолатларига йўл қўяётган опа-сингилларимиз афсуски орамизда бор“, дейди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўролова.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси3.jpg

Семинарда вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларининг аҳволи, ишга кириш, болаларни боғчаларга қабул қилишда коррупция ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги ачинарли ҳолат эканлиги, боғчалар ошхоналарида антисанитария ҳолатлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва қозонга тушгунгача бўлган даврда талон-торож қилиниши каби салбий ҳолатлар учраётганлиги танқид қилинди.

Меҳнат фаолиятида хатоликларга йўл қўйган баъзи мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари мудирлари ўз муассасаларида йўл қўйган камчиликларини зудлик билан бартараф этишлари борасида қатъий огоҳлантирилди.

5 525
Абдужалол ҚАЮМОВ, ЎзА