Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.03.2018 18:33 Чоп этиш версияси

Раҳбарлар ёнғин хавфсизлиги қоидаларини биладими?

Раҳбарлар ёнғин хавфсизлиги қоидаларини биладими?
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти томонидан Қашқадарё вилоятидаги объектларнинг раҳбарларини “Ёнғин хавфсизлиги асослари”га ўқитиш бўйича сайёр ўқув-амалий йиғинлари ўтказилмоқда.

4.jpg

Президентимизнинг 2017 йил 23 майдаги “Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган йиғинларда институт профессор-ўқитувчилари томонидан саноат тармоқлари, ижтимоий соҳа, тунда одамлар оммавий тўпланадиган объектлар, йирик бозорлар ва савдо комплекслари, саховат ва мурувват уйлари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари раҳбарлари билан ёнғин хавфсизлиги соҳасида назарий ва амалий машғулотлар ўтказилаётир.

1.jpg

– Сайёр ўқув йиғинларини ўтказишдан мақсад объектлар раҳбарларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ва бу ишлардаги масъулиятини янада оширишдир, – дейди Қашқадарё вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси масъул ходими Соҳиб Войитов. – Тадбирларда объектда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни тўғри ташкил этиш, соҳада татбиқ этилаётган инновацион технологиялар, ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллаш, ёнғин вақтидаги ҳаракатлар ҳақида маълумот берилмоқда.

5.jpg

Ўқув йиғинлари якунида объектлар раҳбарлари тест синовлари топшириш орқали ўз билим кўникмасини намойиш этади. Уларга махсус сертификатлар топширилади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
9 346