Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.01.2018 17:04 Чоп этиш версияси

“Прописка” дарди: Ҳамма пойтахтга кўчишни бошласа, вилоятларда ишчи кучи етишмай қолади, ҳамма соҳада оқсаш бошланади

ЎзА сайтида бугун эълон қилинган “Қанчадан-қанча яхши кадрлар Тошкент шаҳрида олган ойлигини фақат ижара уйи учун сарфлаб, бири икки бўлмаяпти” мақоласини ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиш тобора қизғин тус олмоқда. 

Facebook даги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида Шунчаки Нотаниш Киши тахаллусли фойдаланувчи қуйидаги изоҳни қолдирган:

“Олий ўқув юртлари талабалари ўқишни битиргандан кейин ўзи туғилиб ўсган вилоятларида иш билан таъминланиши керак ва бу шарт. Вилоятлар ҳамма соҳада орқада қолиб кетяпти, малакали кадрлар етишмайди. 

Ҳамма ўзи туғилиб ўсган жойни равнақига ҳисса қўшса, шу ҳақиқий ватанпарварлик бўлади, ватан, Ўзбекистон бу фақат Тошкент шаҳри деганимас-ку. Тошкентда ҳамма шароит бор экан деб, ҳамма келаверса, вилоятлар яна ҳам ривожланишда орқада қолаверади. 

Тошкентда нимаки қурилса ёки очилса, буларни филиалларини вилоятларда ҳам очиш керак, Тошкентда малака оширишни бир жойдамас, балки ҳамма вилоятларда қилиб, ўзаро эришган ютуқлари ва камчиликлари билан бир-бирлари билан фикр алмашишлари ва ўртоқлашишлари керак, шунда ривожланиш бўлади. 

Эртага ҳамма пойтахтга кўчишни бошласа, вилоятларда ишчи кучи етишмай қолади, ҳамма соҳада оқсаш бошланади, бу нарса жуда катта иқтисодий ва маънавий муаммоларни келтириб чиқаради. 

Вилоятларнинг Тошкент шаҳри билан фарқи бўлиши керакмас, шунда прописка деган муаммо ҳам бўлмайди. Бу менинг шахсий фикрим".

Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат лойиҳасининг 28-бандида фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш назарда тутилган.

ЎзА
10 294