Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2017 19:04 Чоп этиш версияси

Профилактика инспектори: амалиёт ва тажриба

Сирдарё вилоятида ҳам профилактика инспекторлари малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 9 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари фаолияти, тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган чора-тадбирлар ижроси доирасида ташкил этилган ўқувнинг иккинчи гуруҳида 65 нафар профилактика инспектори малака оширмоқда.

Тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси илмий ходим ва ўқитувчилари, вилоят ИИБ соҳавий хизматлари раҳбарлари, прокуратура, суд ва солиқ идоралари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа соҳа вакиллари профилактика тадбирларини самарали ташкил этиш, аҳоли билан ишлаш, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишнинг аҳамияти, бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар хусусида тушунча бермоқда.

– Мазкур ўқувлардан кўзланган мақсад Президентимизнинг ички ишлар ходимлари билан учрашувида белгилаб берган вазифалар ижросини рўёбга чиқариш, жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли билан бевосита ва самарали мулоқотни йўлга қўйишда профилактика инспекторлари малакасини оширишдан иборат, – дейди Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги академияси катта ўқитувчиси, подполковник З.Холиқов. – Сирдарё вилоятидаги 200 га яқин профилактика инспектори ўқувларида машғулотлар уч гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилади. Ўн беш кунлик ўқувлар давомида уларга махсус дастур асосида иш фаолиятида зарур бўладиган энг муҳим масалалар юзасидан атрофлича маълумот берилади.

Профилактика инспекторлари ўқувлар жараёнида мамлакатимизда қабул қилинаётган янги қонунлар ва амалдаги қонунларга киритилаётган ўзгартишлар, Президентимиз фармонлари, қарорлари ва бошқа муҳим ҳужжатлар билан таништирилмоқда. Хизмат вазифаларини ўташ давомида ички ишлар ходимлари учун зарур бўлган муомала маданияти, жисмоний тайёргарлик, қурол-яроғдан фойдаланиш ва жиноятчиларнинг қурол билан ҳужуми чоғида ҳимояланиш бўйича йўл-йўриқ кўрсатилмоқда.

Ўқув ниҳоясида тингловчиларнинг малака ошириш курси давомида олган билимлари синовдан ўтказилади.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
5 842






Все о погоде - Pogoda.uz