ЎзА Ўзбек

11.05.2019 14:00 Чоп этиш версияси

Президент мактаблари директор ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига танлов эълон қилди

Президент мактаблари директор ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига танлов эълон қилди

Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларидаги Президент мактаблари шижоатли, бошқарув жараёнида инновацион фаолиятни ташкил эта оладиган, юқори ташкилотчилик қобилиятига эга мустақил фикрловчи, илғор халқаро тажрибаларни ўз фаолиятида татбиқ қила оладиган, инглиз тилини биладиган раҳбарларни танловда иштирок этишга таклиф қилади. 

Президент мактаблари директори лавозимларига номзодлар учун қўйиладиган талаблар аниқланди. Унга кўра, Президент мактаби директори лавозимларига номзодлар қуйидаги малака талабларига эга бўлишлари керак:

— олий маълумотга эга бўлиши;
— раҳбарлик лавозимида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши;
— халқ таълими тизимига оид миллий қонунчиликни мукаммал билиши;
— музокара олиб бориш салоҳияти;
— етакчилик фазилати, шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти, ташкилотчилик ва масъулиятлилик;
— якка тартибда ва жамоада ишлаш, низоларни ҳал қила билиш;
— ташаббускорлик, ижодкорлик, стрессга чидамлилик, тўғри қарор қабул қилиш қобилияти;
— тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлиши;
— MS Office, Internet компьютер дастурларини;
— ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларини (CEFR B2 даражасида) билиши керак.

Президент мактаблари директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимларига номзодлар учун қўйиладиган талаблар аниқланди. Унга кўра, Президент мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимларига номзодлар қуйидаги малака талабларига эга бўлишлари керак:

— олий педагогик маълумотга эга бўлиши;
— 5 йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи мавжудлиги;
— тегишли лавозимда ёки шунга тенг келадиган лавозимда камида 3 йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги;
— халқ таълими тизимига оид миллий қонунчиликни мукаммал билиши;
— музокара олиб бориш салоҳияти;
— етакчилик фазилати, шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти, ташкилотчилик ва масъулиятлилик;
— якка тартибда ва жамоада ишлаш, низоларни ҳал қила билиш;
— ташаббускорлик, ижодкорлик, стрессга чидамлилик, тўғри қарор қабул қилиш қобилияти;
— MS Office, Internet компьютер дастурларини;
— ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларини (CEFR B2 даражасида) билиши;
— “STEAM-таълим” ҳақида тушунчага эга бўлиши керак.

Номзодлар ўз резюмеларини hr_pm@itsm.uz электрон манзилига юборишлари мумкин. Ҳужжатлар 2019 йилнинг 7 июнь кунига қадар қабул қилинади, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.

photo5382197658522856168.jpg

ЎзА
15 269