Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2018 16:40 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда янги корхона иш бошлади

Бектемир кичик саноат зонасида жойлашган «LebenGruppe» қўшма корхонаси бир йил олдин ўз фаолиятини бошлаган эди. Бугун унинг расмий очилиши ва маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу корхона инновацион технологиялар асосида мебель ва қурилиш учун замонавий, Европа стандартларига мос, сувга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 апрелдаги “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юртимизда олиб борилаётган шаҳарсозлик, қурилиш-муҳандислик ишларини янги босқичга олиб чиқади. Бу жараёнда мазкур корхона ҳам жадал ривожланишни мақсад қилган.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар, тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар, хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши юртимиз иқтисодий ривожига хизмат қилиши билан бирга халқ фаровонлигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

ЎзА
4 500