Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 15:35 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда "Конституция ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати" мавзуида видеоконференция ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий тарғибот гуруҳлари аъзолари ҳамда малакали ҳуқуқшунослар қатнашди.

Конференцияда Бош қомусимиз мамлакатимизда суверен демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, иқтисодиётимиз ривожи ва турмушимиз фаровонлигини юксалтиришнинг асосий ҳуқуқий кафолати эканлиги таъкидланди.

Президентимизнинг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга хизмат қилади.

Ушбу фармойиш билан Конституция қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланиб, қатор тадбирлар ўтказилиши белгилаб берилди. Хусусан, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасаларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш” курсларини олиб бораётган профессор-ўқитувчилар учун илмий-назарий ва амалий семинар ташкил этиш белгиланган.

Фармойишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Адлия органларига юклатилган вазифаларни самарали ташкил этиш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилаётган Конституциямизнинг аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга бағишланган туркум тадбирларни ташкил этишга қаратилган тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ушбу дастурга мувофиқ ўтказилган видеоконференцияда ҳам Ўзбекистон Республикаси Юристлар малакасини ошириш марказининг профессор-ўқитувчилари Конституциянинг яратилиш тарихи, унинг жамият олдидаги ўрни ва роли ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Видеконференцияда Конституциянинг мазмун моҳиятини ёшларга кенгроқ тушунтириш, Конституция сабоқларини олиб боришда замонавий технологиялардан фойдаланиш, ўқувчиларни дарсга жалб қилиш, қизиқарли ва содда усулда Бош қомусимизни тушунтиришга доир тавсиялар берилди.

Тадбирда иштирокчилар ўз таклифлари билан фаол қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
1 413






Все о погоде - Pogoda.uz