Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.11.2017 16:16 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда ХДП марказий кенгаши ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Унда Ўзбекистон ХДП марказий кенгаши, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгашлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши раиси Ҳ.Кетмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури юзасидан амалга оширилган амалий ишлар ҳамда бу борада йўл қўйилган камчиликлар юзасидан маъруза қилди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон ХДП марказий кенгашининг жорий йил 5 август куни бўлиб ўтган пленумида тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг ўтган давр мобайнидаги ижроси юзасидан қатор амалий ишлар қилингани таъкидланди. Хусусан, партия ҳудудий ташкилотларида, бошланғич ташкилотлар аъзолари орасида Президентимиз маърузаси чуқур ўрганилиб, кенг муҳокама қилинган.

“Ногиронлар” жамияти, “Нуроний” жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан ҳамкорликда имзоланган меморандумларда кўзда тутилган вазифалар ижроси бўйича партия марказий кенгаши томонидан амалий ишлар бошлаб юборилгани, аммо вилоят, туман даражасида мазкур йўналишда фаоллик сезилмаётгани айтиб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган қарор ва фармонлари ижроси бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу йўналишдаги ишлар марказда ва жойларда талаб даражасида ташкил этилмагани танқид қилинди.

Партия фракцияси ва депутатлик гуруҳларининг ижро ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари билан имзоланган мемрандумлар доирасида тегишли соҳадаги қонунчиликни замон талаблари ва партия дастурий мақсадлари асосида такомиллаштириш бўйича самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Партиянинг аҳоли билан мулоқотини, тарғибот-ташвиқот ишларини, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини кучайтириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Партия нашрларининг мазмун-моҳияти ва шаклларини тубдан қайта кўриб чиқиш, махсус рукнлар остида жамиятнинг, фуқароларнинг муҳим ҳаётий масалаларини атрофлича ёритишга эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
3 968






Все о погоде - Pogoda.uz