Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 13:44 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда бир гуруҳ йигитлар муддатли ҳарбий хизматга кузатилди

Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармасида бир гуруҳ чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Мудофаа вазирлиги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар бўлажак аскарларга йигитлик бурчини сидқидилдан адо этишларини тилади.

Тадбирда бугунги кунда ихчам, ҳаракатчан ва юқори мудофаа қобилиятига эга миллий армиямиз сафларида соғлом ва бақувват, ақл-заковатли, дунёқараши кенг, маънавий-психологик тайёргарликдан ўтган мард йигитлар хизмат қилаётгани таъкидланди.

– Коллежда аъло баҳоларга ўқиганим, спорт билан мунтазам шуғулланганим тест ва тиббий кўрикдан, жисмоний тайёргарлик синовидан муваффақиятли ўтишимда муҳим омил бўлди, – дейди Юнусобод туманида яшовчи Ботир Собиров. – Муддатли ҳарбий хизмат биз, ёшлар учун Ватанимиз олдидаги йигитлик бурчимизни ўташ билан бирга ҳақиқий ҳаёт мактаби бўлади. Биз бундан фахрланамиз.

Маросимда бўлажак аскарларга эсдалик совғалари топширилди. Санъаткорлар ижросида куй-қўшиқлар янгради.

Нурилло Насриев, ЎзА
4 227






Все о погоде - Pogoda.uz