ЎзА Ўзбек

13.07.2018 10:29 Чоп этиш версияси

Пойтахтдаги савдо дўконида содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Пойтахтдаги савдо дўконида содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги савдо марказларининиг бирида содир бўлган ёнғин ҳақида видеотасвирлар намойиш қилинмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси мазкур ёнғин ҳақида маълумот берди.

2018 йилнинг 12 июл куни соат 13:48да Ўзбекистон Республикаси Ички иишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг 15-даҳаси Юнусота кўчасида жойлашган “Баҳор-трейд эксклюзив” номли савдо дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига соат 13:49да 8 та ёнғин ўчириш техникаси юборилиб, соат 14:19да ёнгғин бутунлай бартараф этилган. Ёнғин оқибатида савдо дўконининг 3 ва 4-қаватларида 180 кв.метр майдонда томи, шифти ва ташқи қопламалари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳозирда ёнғинни келтириб чиққан сабаблар аниқланмоқда.

ЎзА
7 296