Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.09.2017 17:19 Чоп этиш версияси

Бухорода болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотларининг анжумани ўтказилди

Бухорода болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотларининг анжумани ўтказилди – Бу йил дам олдириш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилган эди, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Ғ.Сафаров. – Вобкент туманидаги собиқ “Йўлдош” оромгоҳи негизида “Порлоқ келажак” оромгоҳи янгидан қурилди. Шунингдек, “Ёш алоқачи”, “Ёш қурувчи”, “Мовий гулхан” оромгоҳлари таъмирланди, қатор масканлардаги шароитлар янада яхшиланди. Умуман, мавсумда шаҳар ташқарисидаги 16 оромгоҳда 6 минг 958 нафар, мактаблар қошидаги 128 кундузги оромгоҳда 11 мингдан зиёд бола дам олдирилди. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Билимлар беллашуви” танлови вилоят босқичи ғолиблари учун “Нефтчи” оромгоҳида “Интеллектуал ривожлантириш” оромгоҳи ташкил қилиниб, 75 нафар истеъдодли ўқувчи жалб этилди. Болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида барча оромгоҳларда кутубхона, тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, турли маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда мавсум давомида амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, фаол ташкилотчилар, намунали деб топилган оромгоҳлар ва ходимлар рағбатлантирилди.

“Порлоқ келажак” оромгоҳи энг намунали болалар оромгоҳи, деб эътироф этилди.

Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
2 102






Все о погоде - Pogoda.uz